Al-Kahf surasi, 13-oyat

18:13

نَّحۡنُ نَقُصُّ عَلَيۡكَ نَبَأَهُم بِٱلۡحَقِّۚ إِنَّهُمۡ فِتۡيَةٌ ءَامَنُواْ بِرَبِّهِمۡ وَزِدۡنَٰهُمۡ هُدٗى ١٣

Биз сенга уларнинг хабарларини ҳақ ила қисса этиб берамиз. Албатта, улар Роббиларига иймон келтирган йигитлардир. Ва Биз уларга янада зиёда ҳидоят бердик.

Tafsir

Эй Пайғамбар, Биз сизга уларнинг аҳволи ҳақида рўй-рост қисса қилиб беряпмиз. Биз айтаётган қиссанинг ҳақлигига заррача шубҳа йўқ. Улар Парвардигорларига иймон келтирган, У Зотга итоат этган йигитлардир ва Биз уларга ҳидоятни, ҳақ устида барқарор туришни зиёда қилдик.