وَرَبَطۡنَا عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ إِذۡ قَامُواْ فَقَالُواْ رَبُّنَا رَبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ لَن نَّدۡعُوَاْ مِن دُونِهِۦٓ إِلَٰهٗاۖ لَّقَدۡ قُلۡنَآ إِذٗا شَطَطًا ١٤
Уларнинг қалбларини мустаҳкамладик. Қачонки турдилар, бас: «Бизнинг Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир. Ундан ўзгани ҳаргиз илоҳ дея дуо қилмаймиз. Агар шундай қилсак, ноҳақ сўзни айтган бўлурмиз.
Tafsir
Уларнинг қалбларини иймон билан мустаҳкам, барқарор қилдик. Уларга ватандан ҳижрат қилиш машаққатларига сабр ато этдик. Шунда улар кофир подшоҳ қўл остида туриб, шундай дедилар: "Биз иймон келтирган Парвардигор осмонлару ернинг Парвардигоридир. Ундан ўзга сохта илоҳларга ҳаргиз ибодат қилмасмиз. Ундан Ўзга илоҳларга ибодат қиладиган бўлсак, ноҳақ гапни айтган бўлиб қоламиз".