Al-Jinn surasi, 16-oyat

72:16

وَأَلَّوِ ٱسۡتَقَٰمُواْ عَلَى ٱلطَّرِيقَةِ لَأَسۡقَيۡنَٰهُم مَّآءً غَدَقٗا ١٦

Ва агар улар тўғри йўлдан юрсалар, албатта Биз уларни кўп сув ила суғорамиз.

Tafsir

Жинларнинг бир гуруҳи Қуръонни тинглагани ҳақида ваҳий келгани каби инсу жинлар Ислом йўлида барқарор туриб, унга амал қилганларида эди, уларга Аллоҳ мўл ёмғир ва турли хил неъматлар ато этган бўларди, деган ваҳий ҳам юборилди.