لِّنَفۡتِنَهُمۡ فِيهِۚ وَمَن يُعۡرِضۡ عَن ذِكۡرِ رَبِّهِۦ يَسۡلُكۡهُ عَذَابٗا صَعَدٗا ١٧
У ила уларни синаш учун. Ва кимки ўз Роббиси зикридан юз ўгирса, уни У зот қийин азобга соладир.
Tafsir
Улар Аллоҳнинг неъматларига шукр қиладиларми ёки нонкўрлик қиладиларми, шуни билиш, аниқлаш учун шундай қилинди. Ким Қуръондан ва ундаги кўрсатмалардан юз ўгирса, Парвардигори уни ўта оғир, тоқат қилиб бўлмас азобга гирифтор қилади.