وَلَا تَقۡرَبُواْ ٱلزِّنَىٰٓۖ إِنَّهُۥ كَانَ فَٰحِشَةٗ وَسَآءَ سَبِيلٗا ٣٢
Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир. 15
Izohlar
15 (Оятда «зино қилманглар» эмас, балки «зинога яқинлашманглар» дейилмоқда. Бу дегани, зино қилманглар, дегандан кўра қаттиқроқдир. Мўмин-мусулмон одам зино қилиш тугул, унинг яқинига ҳам йўламаслиги керак. Зинога олиб борувчи нарсалардан ҳам узоқда бўлиши лозим.)
Tafsir
Зинодан эҳтиёт бўлинглар. Унга қизиқтирадиган ишлардан узоқ юринглар. У ўта манфур ишдир ва жуда ёмон йўлдир. У туфайли насаблар айнийди ва у Аллоҳнинг азобини чақиради.