Al-Isra surasi, 31-oyat

17:31

وَلَا تَقۡتُلُوٓاْ أَوۡلَٰدَكُمۡ خَشۡيَةَ إِمۡلَٰقٖۖ نَّحۡنُ نَرۡزُقُهُمۡ وَإِيَّاكُمۡۚ إِنَّ قَتۡلَهُمۡ كَانَ خِطۡـٔٗا كَبِيرٗا ٣١

Болаларингизни фақирликдан қўрқиб ўлдирманг. Биз уларни ҳам, сизларни ҳам ризқлантирамиз. Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир. 14

Izohlar

14 (Жоҳилият даврида арабларда фақирлик ва очликдан қўрқиб фарзандни тириклай кўмиб юбориш одати бор эди.)

Tafsir

Болаларингизни уларни боқадиган бўлсам, камбағал бўлиб қоламан, деган хавф билан ўлдирманглар. Уларни ҳам, сизларни ҳам ризқ билан Биз таъминлаймиз. Уларни ўлдириш катта хато бўлган. Чунки улар бегуноҳ эдилар.