Al-Isra surasi, 111-oyat

17:111

وَقُلِ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ ٱلَّذِي لَمۡ يَتَّخِذۡ وَلَدٗا وَلَمۡ يَكُن لَّهُۥ شَرِيكٞ فِي ٱلۡمُلۡكِ وَلَمۡ يَكُن لَّهُۥ وَلِيّٞ مِّنَ ٱلذُّلِّۖ وَكَبِّرۡهُ تَكۡبِيرَۢا ١١١

Сен: «Ҳамд бўлсин, фарзанд тутмаган, мулкда шериги бўлмаган ва хорликдан қутқаргувчи дўстга зор бўлмаган Аллоҳга», дегин. Ва Уни мутлақо улуғла!

Tafsir

Эй Пайғамбар, айтинг: "Бола кўриш, шерикчилик қилиш каби нуқсонлардан пок бўлган, подшоҳлигида якка-ягона, ҳеч қачон бировга, бировнинг ёрдамига, мададига зор бўлмайдиган Аллоҳгина ҳамма мақтовларга лойиқдир". У Зотни тинимсиз улуғланг. У Зотнинг боласи, шериги, мададкори бўлиши мумкин, деган ўйни хаёлингизга ҳам келтирманг.