Al-Isra surasi, 110-oyat

17:110

قُلِ ٱدۡعُواْ ٱللَّهَ أَوِ ٱدۡعُواْ ٱلرَّحۡمَٰنَۖ أَيّٗا مَّا تَدۡعُواْ فَلَهُ ٱلۡأَسۡمَآءُ ٱلۡحُسۡنَىٰۚ وَلَا تَجۡهَرۡ بِصَلَاتِكَ وَلَا تُخَافِتۡ بِهَا وَٱبۡتَغِ بَيۡنَ ذَٰلِكَ سَبِيلٗا ١١٠

Сен: «Аллоҳга дуо қилинглар, Роҳманга дуо қилинглар, қайсисига дуо қилсангиз ҳам, бари бир. Гўзал исмлар Уникидир», деб айт. Намозингни жуда баланд овоз ила ўқима, уни жуда махфий ҳам ўқима, бунинг орасида бир йўл тут.

Tafsir

Эй Пайғамбар, сизга "Ё Аллоҳ, Ё Раҳмон", деб дуо қилишингизни инкор қиладиганларга айтинг: "Аллоҳ ҳам, Раҳмон ҳам Аллоҳнинг номларидир. Қайси бирини айтиб чақирсангиз ҳам бўлаверади. У Зотнинг гўзал номлари бор. Бу иккиси ҳам ўшалардан. Аллоҳга шу иккисини айтиб ёки бошқа номларини айтиб дуо қилиш ҳам жоиз. Намозингизда мушриклар эшитадиган даражада баланд овозда қироат қилманг, мўминлар эшитмай қоладиган даражада овозингизни пастлатиб ҳам юборманг. Шу иккисининг ўртасидаги бир йўлни танланг".