وَلَا يَأۡمُرَكُمۡ أَن تَتَّخِذُواْ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةَ وَٱلنَّبِيِّـۧنَ أَرۡبَابًاۚ أَيَأۡمُرُكُم بِٱلۡكُفۡرِ بَعۡدَ إِذۡ أَنتُم مُّسۡلِمُونَ ٨٠
У сизларни фаришталар ва Пайғамбарларни Робб қилиб олишингизга буюрмас. У сизни мусулмон бўлганингиздан кейин куфрга буюрармиди?!
Tafsir
Унинг сизларга Аллоҳни қўйиб, фаришталар ва пайғамбарларни парвардигор қилиб олиб, ўшаларга ибодат қилишни буюриши ҳам жоиз эмас. Унга таслим бўлиб, бўйсунганингиздан кейин сизларни Аллоҳга куфр келтиришга буюриши жоиз бўладими?