Al-Imran surasi, 79-oyat

3:79

مَا كَانَ لِبَشَرٍ أَن يُؤۡتِيَهُ ٱللَّهُ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡحُكۡمَ وَٱلنُّبُوَّةَ ثُمَّ يَقُولَ لِلنَّاسِ كُونُواْ عِبَادٗا لِّي مِن دُونِ ٱللَّهِ وَلَٰكِن كُونُواْ رَبَّٰنِيِّـۧنَ بِمَا كُنتُمۡ تُعَلِّمُونَ ٱلۡكِتَٰبَ وَبِمَا كُنتُمۡ تَدۡرُسُونَ ٧٩

Бир кишига Аллоҳ китобни, ҳукмни ва Пайғамбарликни берганидан сўнг, у одамларга: «Аллоҳни кўйиб менга банда бўлинглар», дейиши асло мумкин эмас. Лекин одамларга: «Китобни ўргатганингиз ва ўзингиз ўрганганингиз асосида Роббонийлар бўлинг», дейди. 35

Izohlar

35 (Маълумки, насоролар Аллоҳ уларга юборган пайғамбар Ийсо алайҳиссаломни «худо» деб эътиқод қилганлар ва қиладилар. Уларга, нимага Ийсони худо дейсизлар? дейилса, ўзи айтган, бизни ибодатини қилишимизга буюрган, дейишади. Аҳли китоблар билан бўлган тортишувларда бу масала ҳам қўзғалган бўлиши турган гап. Бу мақомда ҳақиқат нимада эканлигини ушбу оят баён қиляпти.)

Tafsir

Бир одамга Аллоҳ Китоб нозил қилиб, унга илм, фаҳм-фаросат бериб, пайғамбарликка сайласаю, у эса одамларга "Аллоҳга эмас, менга бандалик қилинглар", дейиши ҳаргиз жоиз эмас. Аксинча, уларга: "У Зот сизларга Китобни ўргатди, Ундан билим ва фаҳм-фаросатни ўргандингиз, бас, энди илмига амал қиладиган, одамларни тарбиялайдиган, уларнинг ишларини ислоҳ қиладиган олимлар бўлингиз", демоғи лозим.