Al-Imran surasi, 28-oyat

3:28

لَّا يَتَّخِذِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ ٱلۡكَٰفِرِينَ أَوۡلِيَآءَ مِن دُونِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَۖ وَمَن يَفۡعَلۡ ذَٰلِكَ فَلَيۡسَ مِنَ ٱللَّهِ فِي شَيۡءٍ إِلَّآ أَن تَتَّقُواْ مِنۡهُمۡ تُقَىٰةٗۗ وَيُحَذِّرُكُمُ ٱللَّهُ نَفۡسَهُۥۗ وَإِلَى ٱللَّهِ ٱلۡمَصِيرُ ٢٨

Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар. Ким буни қилса, бас, унга Аллоҳдан ҳеч нарса йўқ. Магар улардан сақлансангиз, Аллоҳ сизларни Ўз(азоб)идан огоҳ қиладир. Ва қайтиб бориш Аллоҳнинг Ўзигадир. 14

Izohlar

14 (Исломда бошқа диндагилар билан яхши алоқада бўлишга рухсат бор. Лекин дўст тутиш, ҳамма нарсани кофирга ишониб топшириб қўйиш мумкин эмас. Фақат бир ҳолатдагина, истисно тариқасида, юзаки равишда ўзини кофирга дўст қилиб кўрсатиши мумкин: «Магар улардан сақлансангиз». Бундай тасарруфни «тақиййа» деб аталади. Тақиййа билан жонни, молни ва номусни душманлардан сақлаб қолишга ҳаракат қилинади.)

Tafsir

Эй мўминлар, кофирларни дўст тутмангиз. Қалбингиз ва мадад қўлингизни мўминлар қолиб, уларга узатмангиз. Ким шундай қилса, у Аллоҳга бегона, Аллоҳ ҳам унга бегона. Лекин агар уларнинг салтанатида яшаётган бўлсангиз ва ҳаётингизга хавф туғилса, уларнинг озорларидан эҳтиёт бўлиш учун дилингиздаги адоватингизни яшириб, ширинсуханлик билан мулойим муомалада бўлсангиз, зарар қилмайди. Аллоҳ улардан эмас, Ўзидан эҳтиёт бўлишга чақиради. У Зотдан қўрқинглар. Гуноҳлар қилиб, ғазабига йўлиқманглар. Қиёмат куни ҳамма бандаларнинг борар жойи ёлғиз Аллоҳгадир. Ўшанда уларга амалларига яраша жазо ёки мукофот беради.