قُلۡ إِن تُخۡفُواْ مَا فِي صُدُورِكُمۡ أَوۡ تُبۡدُوهُ يَعۡلَمۡهُ ٱللَّهُۗ وَيَعۡلَمُ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۗ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ ٢٩
Сен: «Агар қалбингиздаги нарсани махфий тутсангиз ҳам, ошкор қилсангиз ҳам Аллоҳ биладир. Ва осмонлардагию ердаги нарсаларни ҳам биладир. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир», деб айт. 15
Izohlar
15 (Ояти карима Аллоҳ таоло бандаларининг барча ишларидан очиқ-ойдин хабардор эканлигини шубҳага ҳеч ўрин қўймайдиган даражада баён қилмоқда. Ким махфий равишда кофирларни дўст тутса ҳам, билади. Билганидан сўнг, албатта, унинг жазосини беради.)
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, айтинг: "Аллоҳ тақиқлаган ишни, яъни, кофирларни дўст тутганингизни яширасизми ё ошкор қиласизми, фарқи йўқ. Ҳаммасини Аллоҳ кўриб-билиб турибди. Ҳеч нарса, ҳеч иш У Зотдан яширин қолмайди. Осмонлару ердаги ҳамма-ҳамма нарсадан огоҳ, хабардор. Аллоҳ ҳар нарсага Қодир Зот. У Зотга оғирлик қиладиган бирон иш йўқ".