سَنُلۡقِي فِي قُلُوبِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ ٱلرُّعۡبَ بِمَآ أَشۡرَكُواْ بِٱللَّهِ مَا لَمۡ يُنَزِّلۡ بِهِۦ سُلۡطَٰنٗاۖ وَمَأۡوَىٰهُمُ ٱلنَّارُۖ وَبِئۡسَ مَثۡوَى ٱلظَّٰلِمِينَ ١٥١
Тезда, куфр келтирганларнинг қалбига, Аллоҳга ҳужжатсиз нарсани ширк келтирганлари учун, қўрқувни солурмиз. Уларнинг қароргоҳи дўзахдир. Золимларнинг жойи қандай ҳам ёмон! 64
Izohlar
64 (Агар мўминлар ҳақиқий иймон эгалари бўлсалар, улар ҳар қачон кофирлар билан тўқнашганларида, Аллоҳ таоло кофирлар қалбига қўрқувни солиб қўяди. Чунки кофирлар ҳужжатсиз, қувватсиз, имконсиз нарсаларга таянадилар.)
Tafsir
Яқинда ўз ҳавойи нафсларига эргашиб, Аллоҳга худолиги исботланмаган нарсаларни ширк келтирганлари туфайли Аллоҳга куфр келтирганларнинг қалбларига қаттиқ қўрқувни соламиз. Токи, сизларга қарши жангда сабот билан тура олмасинлар. Уларнинг охиратдаги борар жойи-қароргоҳи дўзахдир. Золимлар қароргоҳи нақдар ёмон жой!