Al-Imran surasi, 150-oyat

3:150

بَلِ ٱللَّهُ مَوۡلَىٰكُمۡۖ وَهُوَ خَيۡرُ ٱلنَّٰصِرِينَ ١٥٠

Йўқ! Аллоҳ хўжангиздир. Ва У ёрдам берувчиларнинг яхшисидир! 63

Izohlar

63 (Йўқ, улар сизга ёрдам ҳам бера олмайди, ҳомий ҳам бўла олмайди. Балки Аллоҳ таоло сизнинг Хожангиз ва Валийингиздир. Ҳақиқий ёрдам берувчиларнинг яхшиси ҳам ёлғиз Удир.)

Tafsir

Кофирларга итоат этсангизлар, улар сизларга ҳеч қачон ёрдам бера олмайдилар. Душманингизга қарши сизларга ёлғиз Аллоҳгина мадад беради. Шундай бўлгач, Унгагина итоат этинглар. У Зот ҳар қандай нуқсондан пок ва энг яхши ёрдам берувчидир. Парвардигорингизга таянсангиз, бошқа ҳеч кимга муҳтож бўлмайсиз.