Al-Imran surasi, 125-oyat

3:125

بَلَىٰٓۚ إِن تَصۡبِرُواْ وَتَتَّقُواْ وَيَأۡتُوكُم مِّن فَوۡرِهِمۡ هَٰذَا يُمۡدِدۡكُمۡ رَبُّكُم بِخَمۡسَةِ ءَالَٰفٖ مِّنَ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةِ مُسَوِّمِينَ ١٢٥

«Ҳа (кифоя қиладир)! Агар сабр ва тақво қилсангиз, улар шу пайт келиб қолсалар ҳам, Роббингиз сизга белгили беш минг фаришта ила мадад берадир».

Tafsir

Ҳа, албатта етади. Сизларга Аллоҳ тарафидан бошқа бир хушхабар ҳам бор. Душманга келган мадад кучи шиддат билан устингизга ёпирилиб келаётганда сабр-матонат билан турсангизлар ва Аллоҳдан тақво қилсангизлар, Парвардигорингиз сизларга беш минг фариштани мадад кучи қилиб юборади. Улар ўзларини ҳам, отларини очиқ кўрсатиб келадилар.