Al-Imran surasi, 126-oyat

3:126

وَمَا جَعَلَهُ ٱللَّهُ إِلَّا بُشۡرَىٰ لَكُمۡ وَلِتَطۡمَئِنَّ قُلُوبُكُم بِهِۦۗ وَمَا ٱلنَّصۡرُ إِلَّا مِنۡ عِندِ ٱللَّهِ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡحَكِيمِ ١٢٦

Аллоҳ буни фақат сизга суюнчилик ва қалбингиз таскин топиши учунгина қилди. Аслида, нусрат Азийз ва Ҳакийм Аллоҳнинг ҳузуридандир.

Tafsir

Аллоҳ таолонинг фаришталарни мадад кучи қилиб юбориши қалбингиз хотиржам бўлиши учун бир хушхабар эди. Аслида эса ҳақиқий ғалаба бундай зоҳирий сабаблардан эмас, ҳеч ким бас келолмайдиган Қудратли ва ҳар бир тақдирини, шариатини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Аллоҳ тарафидан келади.