Al-Imran surasi, 124-oyat

3:124

إِذۡ تَقُولُ لِلۡمُؤۡمِنِينَ أَلَن يَكۡفِيَكُمۡ أَن يُمِدَّكُمۡ رَبُّكُم بِثَلَٰثَةِ ءَالَٰفٖ مِّنَ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةِ مُنزَلِينَ ١٢٤

Мўминларга: «Сизга Роббингиз туширилган уч минг фаришталар ила мадад бермоғи кифоя қилмасми?!» деганингни эсла!

Tafsir

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, эсланг! Бадр жангида мушрикларга ёрдамчи куч келаётгани ҳақидаги хабардан кейин мўминларнинг руҳини кўтариш учун: "Жангда сизларни қўллаб-қувватлаш учун Аллоҳ нозил қилган уч минг фаришта етмайдими?", дегандингиз.