وَإِنَّهَا لَبِسَبِيلٖ مُّقِيمٍ ٧٦
Албатта, у (шаҳар) боқий йўл устидадир. 13
Izohlar
13 (Яъни, Лут алайҳиссалом қавми ҳалокатга учраган шаҳарнинг вайроналари ҳозиргача боқий йўл устидадир. У орқали одамлар Ҳижоз билан Шом ўртасида қатнайдилар. Жумладан, Макка аҳли ҳам Шомга борганларида ва у ердан қайтганларида, шу йўлдан юрадилар.)
Tafsir
Лут қавмининг шаҳари то Қиёматгача турадиган бир йўл устидадир. Ўтган йўловчилар уни кўрадилар.