وَلَوۡلَآ أَن كَتَبَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِمُ ٱلۡجَلَآءَ لَعَذَّبَهُمۡ فِي ٱلدُّنۡيَاۖ وَلَهُمۡ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ عَذَابُ ٱلنَّارِ ٣
Мабодо, Аллоҳ уларга кўчишни ёзмаганда ҳам, бу дунёда уларни азоблар эди. Ва уларга охиратда дўзах азоби бордур. 2
Izohlar
2 (Инсон охиратда бу дунёда қилган гуноҳ амалларига яраша жазо олиши муқаррар. Яҳудийларнинг кўчирилиши, улар учун нисбатан енгил азобдир.)
Tafsir
Агар Аллоҳ таоло уларга диёрларидан сургун бўлишни битмаганида эди, уларни шу дунёдаёқ қатл ва асирлик азобига гирифтор қилган бўлар эди. Охиратда уларга дўзах азоби мунтазир бўлиб турибди. Унда абадий қоладилар.