هُوَ ٱللَّهُ ٱلَّذِي لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلۡمَلِكُ ٱلۡقُدُّوسُ ٱلسَّلَٰمُ ٱلۡمُؤۡمِنُ ٱلۡمُهَيۡمِنُ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡجَبَّارُ ٱلۡمُتَكَبِّرُۚ سُبۡحَٰنَ ٱللَّهِ عَمَّا يُشۡرِكُونَ ٢٣
У — Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ Зотдир. У — Малик, У — Қуддус, У — Салом, У — Муъмин, У — Муҳаймин, У — Азийз, У — Жаббор, У — Мутакаббирдир. Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан покдир. 15
Izohlar
15 (Малик — ҳақиқий эгадир, Ундан ўзга эга йўқ. Шунинг учун бандалар фақат унга қул бўладилар. Қуддус — барча айблардан холи, нолойиқ сифатлардан пок. Мутлақ муқаддаслик ва мутлақ поклик Аллоҳнинг Ўзигагина хосдир. Салом — нуқсонлардан саломат, шунингдек, тинчлик-хотиржамлик ва роҳат берувчи зот. Аллоҳ «Салом» сифати ила бандаларга тинчлик, омонлик, хотиржамлик ато қилади. Мўмин — иймон ва омонликни берувчи. Муҳаймин — ҳамма нарсани қамраб олувчи, яъни Аллоҳ бандаларнинг барча ҳолатларининг гувоҳи бўлиб туради, ундан ҳеч нарса махфий қолмайди. Азиз — барчанинг устидан ғолиб. Жаббор — олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини хор тутади. Мутакаббир — кибирёси ва улуғлиги муболағали зот.)
Tafsir
У Аллоҳдирки, Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. Ғайбни ҳам, ҳозирни ҳам Билгувчидир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас. У Зот дунё ва охиратнинг Раҳмони ва Раҳимидир. У Зотнинг раҳмати бутун оламларни қамраб олгандир. Подшоҳдир. Қуддусдир, ҳар қандай нуқсондан покдир. Саломдир, ҳар қандай айбдан саломатдир. Мўминдир, элчиларини ёрқин ҳужжатлар билан тасдиқлагувчидир. Муҳайминдир, бандаларининг амалларини кузатиб тургувчидир. Азиздир, ҳаммадан Ғолибдир. Жаббордир, Ўз қаҳри ила ҳамма нарсани эгаллаб олгандир. Мутакаббирдир. Аллоҳ мушриклар келтираётган ширклардан, бутлару бошқа нарсалардан Пок ва Олийдир.