Al-Hashr surasi, 24-oyat

59:24

هُوَ ٱللَّهُ ٱلۡخَٰلِقُ ٱلۡبَارِئُ ٱلۡمُصَوِّرُۖ لَهُ ٱلۡأَسۡمَآءُ ٱلۡحُسۡنَىٰۚ يُسَبِّحُ لَهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ ٢٤

У — Аллоҳ — Холиқ, Бориъ, Мусоввирдур. Барча гўзал исмлар Уникидир. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уни поклаб ёд этадилар. Яна У — Азийз ва Ҳакиймдир. 16

Izohlar

16 (Холиқ — яратувчи. Бариъу — йўқдан бор қилувчи. Мусаввир — махлуқотларнинг сувратини шакллантирувчи зот. Дунёдаги барча чиройли исмлар Аллоҳникидир. Ҳадиси шарифда Аллоҳнинг тўқсон тўққизта чиройли исми зикр қилинган. Осмонда бўлсин, ерда бўлсин, дунёдаги барча нарсалар Аллоҳ таолони поклаб ёд этади, лекин биз уларнинг тасбиҳини тушунмаймиз. У Аллоҳ ғолибдир ва ҳаким-барча ишларни ҳикмат билан қилувчи Зотдир.)

Tafsir

У Аллоҳдир. Холиқдир, ҳамма нарсани яратгандир. Борийдир, йўқдан бор қилгувчидир. Мусаввирдир, махлуқотларига Ўзи истаган шаклни бергувчидир. У Зотнинг зоти олийсига муносиб гўзал номлари бор. Осмонлару ердаги ҳамма нарса У Зотни ҳар қандай нуқсондан поклаб, тасбеҳ айтар. У Азиздир, ҳаммадан Ғолибдир. У Ҳакимдир, ҳар бир яратишини, шариатини, тақдирини ҳикмат билан қиладиган Зотдир.