Al-Hashr surasi, 22-oyat

59:22

هُوَ ٱللَّهُ ٱلَّذِي لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَۖ عَٰلِمُ ٱلۡغَيۡبِ وَٱلشَّهَٰدَةِۖ هُوَ ٱلرَّحۡمَٰنُ ٱلرَّحِيمُ ٢٢

У — Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ Зотдир. У ғойибни ҳам, ошкорни ҳам билувчидир. У меҳрибон ва раҳимлидир.

Tafsir

У Аллоҳдирки, Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. Ғайбни ҳам, ҳозирни ҳам Билгувчидир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас. У Зот дунё ва охиратнинг Раҳмони ва Раҳимидир. У Зотнинг раҳмати бутун оламларни қамраб олгандир. Подшоҳдир. Қуддусдир, ҳар қандай нуқсондан покдир. Саломдир, ҳар қандай айбдан саломатдир. Мўминдир, элчиларини ёрқин ҳужжатлар билан тасдиқлагувчидир. Муҳайминдир, бандаларининг амалларини кузатиб тургувчидир. Азиздир, ҳаммадан Ғолибдир. Жаббордир, Ўз қаҳри ила ҳамма нарсани эгаллаб олгандир. Мутакаббирдир. Аллоҳ мушриклар келтираётган ширклардан, бутлару бошқа нарсалардан Пок ва Олийдир.