Al-Hajj surasi, 25-oyat

22:25

إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ وَيَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡحَرَامِ ٱلَّذِي جَعَلۡنَٰهُ لِلنَّاسِ سَوَآءً ٱلۡعَٰكِفُ فِيهِ وَٱلۡبَادِۚ وَمَن يُرِدۡ فِيهِ بِإِلۡحَادِۭ بِظُلۡمٖ نُّذِقۡهُ مِنۡ عَذَابٍ أَلِيمٖ ٢٥

Куфр келтирганлар ва Аллоҳнинг йўлидан ҳамда ерли ва четдан келган одамлар учун баробар қилиб қўйганимиз Масжидул Ҳаромдан тўсганларга ва у ерда ким зулм ила янглиш йўлга бурилишни ирода қилса, унга аламли азобни тоттирурмиз.

Tafsir

Аллоҳга куфр келтирган, бошқаларни Исломга киришига тўсқинлик қиладиган, Ҳудайбия йилидаги мушриклар каби одамларни Масжидул-Ҳаромдан тўсадиган бадбахтларга аламли азобни тоттирамиз. Биз бу масжидни одамларнинг намозлари учун қибла, ҳаж ва умрадаги ибодатлари учун эса ибодатгоҳ қилиб қўйганмиз.Бу ишда маккалик бўладими, четдан келган мусофир бўладими, фарқи йўқ. Ким ҳақдан юз ўгириб, қасддан гуноҳга ружу қилса, унга аламли азобни тоттирамиз.