Al-Furqan surasi, 8-oyat

25:8

أَوۡ يُلۡقَىٰٓ إِلَيۡهِ كَنزٌ أَوۡ تَكُونُ لَهُۥ جَنَّةٞ يَأۡكُلُ مِنۡهَاۚ وَقَالَ ٱلظَّٰلِمُونَ إِن تَتَّبِعُونَ إِلَّا رَجُلٗا مَّسۡحُورًا ٨

Ёки унга хазина ташланса ёхуд унинг боғи бўлса-ю, ундан еса», дедилар. Золимлар: «Сизлар фақат сеҳрланган кишига эргашяпсизлар, холос», дедилар.

Tafsir

Яна дедилар: "Ёки унга самодан бир хазина туширилса ёхуд унинг бир боғи бўлса-ю, ундан тановул қилса. Шу билан тирикчилик учун бозорларда юришига ҳожат қолмаса". Золимлар дедилар: "Эй мўминлар, сизлар пайғамбарга эмас, бир жодуланиб, ақлдан озган кишига эргашяпсизлар".