Al-Furqan surasi, 7-oyat

25:7

وَقَالُواْ مَالِ هَٰذَا ٱلرَّسُولِ يَأۡكُلُ ٱلطَّعَامَ وَيَمۡشِي فِي ٱلۡأَسۡوَاقِ لَوۡلَآ أُنزِلَ إِلَيۡهِ مَلَكٞ فَيَكُونَ مَعَهُۥ نَذِيرًا ٧

Улар: «Бу не Пайғамбарки, таом еб, бозорда юрадир?! Унга бир фаришта туширилса эди, у билан огоҳлантиргувчи бўлар эди.

Tafsir

Пайғамбар алайҳиссаломни ёлғончига чиқарган мушриклар шундай дедилар: "Қанақасига бу пайғамбар бўлсин? Ахир у бошқа одамларга ўхшаб овқат ейди-ку, тирикчилик учун бозорларда юради-ку. Аллоҳ унга қўшиб, уни тасдиқлайдиган, қўллаб-қувватлайдиган, унга ҳамроҳ бўладиган бир фариштани ҳам туширмабди-да".