وَيَعۡبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا يَنفَعُهُمۡ وَلَا يَضُرُّهُمۡۗ وَكَانَ ٱلۡكَافِرُ عَلَىٰ رَبِّهِۦ ظَهِيرٗا ٥٥
Улар Аллоҳдан ўзга, уларга наф ҳам, зарар ҳам етказмайдиган, нарсаларга ибодат қиладилар. Ва кофир, Роббига қарши ёрдамчи бўлгандир.
Tafsir
Кофирлар Аллоҳни қўйиб, итоати учун фойда ҳам, осийлиги учун зарар ҳам келтира олмайдиган бутларга ибодат қиладилар. Кофир Аллоҳни ғазаблантирадиган ишларни қилишда шайтоннинг малайидир.