وَمَآ أَرۡسَلۡنَٰكَ إِلَّا مُبَشِّرٗا وَنَذِيرٗا ٥٦
Биз сени фақат хушхабарчи ва огоҳлантиргувчи этиб юборганмиз, холос.
Tafsir
Эй Пайғамбар, сизни иймон ва солиҳ амал ила Аллоҳга итоат этган кимсаларга хушхабар бергувчи, куфру исён ила У Зотга осийлик қилганларни эса огоҳлантирувчи қилибгина юбордик.