Al-Furqan surasi, 15-oyat

25:15

قُلۡ أَذَٰلِكَ خَيۡرٌ أَمۡ جَنَّةُ ٱلۡخُلۡدِ ٱلَّتِي وُعِدَ ٱلۡمُتَّقُونَۚ كَانَتۡ لَهُمۡ جَزَآءٗ وَمَصِيرٗا ١٥

«Бу яхшими ёки тақводорларга тайёрлаб қўйилган мангулик жаннати яхшими?» У (жаннат) улар учун мукофот ва қайтиш жойидир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, айтинг: "Мана шу тавсифланаётган азоб яхшими ёки тақводор мўмин бандаларга ваъда қилинган, ҳеч қачон тугамайдиган мангу жаннатми?!" Бу жаннат Қиёмат куни тақводорларга бир савоб, мукофот сифатида берилади. Уларнинг борар жойи ўша жаннат бўлади.