Al-Furqan surasi, 16-oyat

25:16

لَّهُمۡ فِيهَا مَا يَشَآءُونَ خَٰلِدِينَۚ كَانَ عَلَىٰ رَبِّكَ وَعۡدٗا مَّسۡـُٔولٗا ١٦

Уларга у ерда хоҳлаган нарсалари бор, абадий ҳолда қолурлар. Бу, Роббинг зиммасидаги масъулиятли ваъдадир. 7

Izohlar

7 (Жаннатда тақводор мўминларга истаган нарсалари бор. Жаннатда нималар борлигини санаб адоғига етиб бўлмайди. Шунинг учун осонгина, истаган нарсалари бор, деб қўйилди.)

Tafsir

Жаннатда улар учун истаган неъматлари муҳайё қилинади. Бу иш Аллоҳнинг зиммасидаги ваъда эди. Уни Аллоҳдан тақводор бандалари сўрайдилар. Аллоҳнинг ваъдаси бажарилиши муқаррардир. Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмас.