لَّا تَدۡعُواْ ٱلۡيَوۡمَ ثُبُورٗا وَٰحِدٗا وَٱدۡعُواْ ثُبُورٗا كَثِيرٗا ١٤
«Бугунги кунда бир ҳалокатни эмас, кўп ҳалокатни тиланглар!» 6
Izohlar
6 (Бир марта ҳалок бўлиб қутулиб кета олмайсизлар. Ҳали кўп ҳалок бўласизлар. Ўзингизча, ҳалок бўлсак, бу азоблардан қутулармиз, деб ўйламанглар.)
Tafsir
"Эй кофирлар, бир ўлимни эмас, кўп ўлимни тиласангиз ҳам, тилагингиз ҳеч қачон қондирилмас. Энди аламли азобда абадий қоласизлар".