Al-Fath surasi, 26-oyat

48:26

إِذۡ جَعَلَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ فِي قُلُوبِهِمُ ٱلۡحَمِيَّةَ حَمِيَّةَ ٱلۡجَٰهِلِيَّةِ فَأَنزَلَ ٱللَّهُ سَكِينَتَهُۥ عَلَىٰ رَسُولِهِۦ وَعَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ وَأَلۡزَمَهُمۡ كَلِمَةَ ٱلتَّقۡوَىٰ وَكَانُوٓاْ أَحَقَّ بِهَا وَأَهۡلَهَاۚ وَكَانَ ٱللَّهُ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٗا ٢٦

Эсла! Куфр келтирганлар қалбларида «ҳамийят»ни, «жоҳилият ҳамийяти»ни жойлаганларида, Аллоҳ Ўз сокинлигини Пайғамбарига ва мўминларга туширди ва уларга тақво калимасини лозим кўрди, улар ушбуга ҳақли ва аҳл эдилар. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир. 13

Izohlar

13 (Кофирлар Муҳаммад алайҳиссалом бошчиликларидаги соф ниятли мусулмонларни Масжидул Ҳаромдан ман қилдилар. Ҳеч бир вақт, ҳеч бир шароитда ҳам содир этилмаган шармандаликни қилдилар. Макка мушрикларининг бу ҳолатларига қарши иккинчи тараф — Муҳаммад алайҳиссалом бошлиқ мусулмонлар ўзларини қандай тутдилар? Аллоҳ таоло уларнинг қалбига сокинлик ва ҳаловат солди, ҳамма нарсани камтарлик ва осойишталик билан, Аллоҳнинг розилигини тилаб қиладилар. Уларга Аллоҳ таоло тақво калимасини раво кўргани ҳам шундан.)

Tafsir

Ўшанда Аллоҳга ва Расулига куфр келтирганлар қалбларига ҳақиқат эмас, ҳавойи нафс риштаси билан боғланадиган жоҳилият ҳамиятини жойлаб олдилар-да, Ҳудайбия йили Пайғамбар алайҳиссаломнинг Маккага киришларига қаршилик қилдилар. У Зотнинг Маккага кириб боришлари ўзларининг мағлубиятини англатишидан хавфсирадилар. Бас, Аллоҳ Ўзининг ҳузуридан Пайғамбар алайҳиссалом ва мўминларга бир хотиржамлик, ором индирди. Шу билан улар мушрикларга қарши қаҳр, ғазаб билан эмас, хотиржамлик, босиқлик билан турдилар. Аллоҳ мўминларга ҳақ калимасини, "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ", деган тақво калимасини лозим қилди. Унинг ҳаққини адо қилишга буюрди ва улар адо қилдилар. Бу калимага бошқалардан кўра мўминлар ҳақлироқ, лойиқроқ эдилар. Чунки Аллоҳ уларнинг қалбларида эзгулик борлигини билди. Аллоҳ ҳар бир нарсани Билгувчи бўлган Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас.