Al-Baqarah surasi, 241-oyat

2:241

وَلِلۡمُطَلَّقَٰتِ مَتَٰعُۢ بِٱلۡمَعۡرُوفِۖ حَقًّا عَلَى ٱلۡمُتَّقِينَ ٢٤١

Талоқ қилинган аёлларга фойда бериш тақводорлар бурчидир.

Tafsir

Талоқ қилинган аёлларнинг кўнгли яримта бўлиб қолади. Шунинг учун уларни кийим-кечак ва бошқа нарсалар билан кўнглини олиш лозим. Сарф-харажат эрнинг бой ё камбағаллигига қараб, ҳар хил миқдорда бўлади. Бу ҳукм Аллоҳнинг буйруқларини бажарадиган, тақиқларидан тийиладиган тақводорлар зиммасидаги бурчдир.