Al-Baqarah surasi, 226-oyat

2:226

لِّلَّذِينَ يُؤۡلُونَ مِن نِّسَآئِهِمۡ تَرَبُّصُ أَرۡبَعَةِ أَشۡهُرٖۖ فَإِن فَآءُو فَإِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمٞ ٢٢٦

Хотинларидан ийлаа қилганлар учун кутиш тўрт ойдир. Агар қайтсалар, бас, албатта, Аллоҳ мағфиратли, раҳимли Зотдир.

Tafsir

Хотинларидан ийлаа қилганлар, яъни, аёлим билан яқинлик қилмайман, дея қасам ичганлар кутиш муддатини тўрт ойдан оширмайдилар. Шу муддат ичида қайтсалар, бўлаверади, фақат қасамига каффорат тўлайди, холос. Зеро, Аллоҳ бандаларининг гуноҳларини мағфират қиладиган кечиримли ва уларга қасамдан каффорат билан чиқиб кетиш йўлини шариатлаштирган Ҳалим Зотдир.