لَّا يُؤَاخِذُكُمُ ٱللَّهُ بِٱللَّغۡوِ فِيٓ أَيۡمَٰنِكُمۡ وَلَٰكِن يُؤَاخِذُكُم بِمَا كَسَبَتۡ قُلُوبُكُمۡۗ وَٱللَّهُ غَفُورٌ حَلِيمٞ ٢٢٥
Аллоҳ сизларнинг беҳуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қалбдан касб қилганингиз учун тутадир. Ва Аллоҳ мағфиратли, раҳимли Зотдир.
Tafsir
Аллоҳ сизларни "Аллоҳга қасамки, йўқ" ёки "Аллоҳга қасамки, худди шундай" каби бемақсад тилингиздан чиққан қасамларингиз учун жазоламайди. Аммо шу қасамдан кўзлаган мақсадингиз учун жазолайди. Аллоҳ бандаларининг гуноҳларини мағфират қиладиган Кечиримли ва уларни тез жазолаб юбормайдиган Ҳалим Зотдир.