وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَشۡرِي نَفۡسَهُ ٱبۡتِغَآءَ مَرۡضَاتِ ٱللَّهِۚ وَٱللَّهُ رَءُوفُۢ بِٱلۡعِبَادِ ٢٠٧
Ва одамлардан Аллоҳнинг розилигини тилаб жонини сотадиганлар бор. Ва Аллоҳ бандаларга меҳрибондир. 87
Izohlar
87 (Бу ҳақиқий мухлис мўминнинг васфи. Унинг ягона мақсади — Аллоҳнинг розилигини топиш. Бу йўлда у ҳамма нарсани сарфлашга, ҳатто жонини беришга ҳам тайёр. Фақат Аллоҳ таолонинг розилигини топса бўлди.)
Tafsir
Одамлар орасида ўз жонини Аллоҳнинг розилиги йўлига тикиб, ҳаётини Парвардигорига итоат этиш, Унинг йўлида, розилигини истаб жиҳод қилиш каби улуғ ишлар билан ўтказадиганлари ҳам бор. Аллоҳ бандаларига ўта марҳаматли ва ғамхўр-меҳрибондир.