Al-Baqarah surasi, 208-oyat

2:208

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱدۡخُلُواْ فِي ٱلسِّلۡمِ كَآفَّةٗ وَلَا تَتَّبِعُواْ خُطُوَٰتِ ٱلشَّيۡطَٰنِۚ إِنَّهُۥ لَكُمۡ عَدُوّٞ مُّبِينٞ ٢٠٨

Эй, иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг. Ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ душмандир.

Tafsir

Эй Аллоҳга иймон келтириб, Пайғамбарига эргашадиганлар, Исломга тўлалигича киринглар, яъни, Исломнинг ҳаммасини қабул қилинглар, ундан бирон нарсани четда қолдирманглар, аҳли китобларга ўхшаб китобнинг бир қисмига иймон келтириб, бошқа қисмига куфр келтирманглар. Шайтоннинг йўлларига юрманглар. Чукни у сизларга аниқ-тиниқ душмандир.