Al-Baqarah surasi, 206-oyat

2:206

وَإِذَا قِيلَ لَهُ ٱتَّقِ ٱللَّهَ أَخَذَتۡهُ ٱلۡعِزَّةُ بِٱلۡإِثۡمِۚ فَحَسۡبُهُۥ جَهَنَّمُۖ وَلَبِئۡسَ ٱلۡمِهَادُ ٢٠٦

Агар унга, Аллоҳдан қўрққин, дейилса, уни кибру ҳавоси гуноҳга етаклар. Жаҳаннам унга етарлидир. У қандай ҳам ёмон ўрин-а?

Tafsir

У бузғунчига насиҳат қилиб, Аллоҳдан тақво қилиб, белгилаб қўйган ҳадларидан ошмагин, тақиқларидан тийилгин, дейилса, кимбру ҳавосига қулоқ солиб, ҳақиқатга қайтиш ўрнига баттар гуноҳига ботади. Энди унинг жазоси жаҳаннам. Дўзахилар макони нақадар ёмон жой-а!