Al-Baqarah surasi, 182-oyat

2:182

فَمَنۡ خَافَ مِن مُّوصٖ جَنَفًا أَوۡ إِثۡمٗا فَأَصۡلَحَ بَيۡنَهُمۡ فَلَآ إِثۡمَ عَلَيۡهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمٞ ١٨٢

Кимки васият қилувчидан тойилиш ёки гуноҳ содир бўлишидан қўрқса, бас, уларнинг орасини ислоҳ қилса, унга гуноҳ бўлмас. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир. 76

Izohlar

76 (Биз «тойилиш» деб таржима қилган сўз ояти каримада «жанафан» дейилган. Бу сўз хато қилиб ҳақдан бурилишни билдиради. Яъни, билмасдан. «Гуноҳ» эса, билиб туриб ҳақсизлик қилишдир. Демак, васият қилувчи билибми-билмайми нотўғри васият қилган бўлса, унинг васиятини бузган одам бундан аввалги оятда келгани каби гуноҳкор бўлмайди. Мисол учун, бир одам молининг учдан бири миқдоридан кўпини васият қилиб юборса, васияти фақат учдан бирига ўтади, қолганига амал қилмаган одам гуноҳкор бўлмайди.)

Tafsir

Ким васият қилувчининг ҳақдан тойилаётганини ёки васият борасида адолат қилмаётганини кўрса ва уни насиҳат қилиб тўғрилаб қўйса, васият устида талашиб-тортишаётганларни келиштириб, ораларини ислоҳ қилса, унга гуноҳ йўқ. Аксинча, бу иши учун ажр-савоб олади. Аллоҳ бандаларининг тавбаларини қабул қиладиган, уларга Раҳмли Зотдир.