فَإِنۡ ءَامَنُواْ بِمِثۡلِ مَآ ءَامَنتُم بِهِۦ فَقَدِ ٱهۡتَدَواْۖ وَّإِن تَوَلَّوۡاْ فَإِنَّمَا هُمۡ فِي شِقَاقٖۖ فَسَيَكۡفِيكَهُمُ ٱللَّهُۚ وَهُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡعَلِيمُ ١٣٧
Агар сиз иймон келтирганга ўхшаш иймон келтирсалар, батаҳқиқ, ҳидоят топарлар. Ва агар юз ўгирсалар, бас, албатта, улар хилофдан бошқа нарсада бўлмаслар. Аллоҳ сенга улар (ёмонлиги)дан кифоя қилур. Ва У эшитувчи, билувчи Зотдир.
Tafsir
Яҳудлар, насоролар ва бошқа кофирлар сизларга ўхшаб иймон келтирсалар, Аллоҳ рози бўладиган тўғри йўлга ҳидоятланадилар. Иймон келтиришдан юз ўгирсалар, ҳамма пайғамбарларни ёки айримларини ёлғончига чиқарсалар, демак, уларнинг ичида гина-адоват бор. Эй Муҳаммад алайҳиссалом, сиз хафа бўлманг. Уларнинг озорларидан ҳимоя қилишга, уларга қарши сизга ёрдам беришга сиз учун Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. Аллоҳ уларнинг гап-сўзларини эшитиб турадиган, ниятларию амалларидан хабардор Зотдир.