بَلَىٰۚ مَنۡ أَسۡلَمَ وَجۡهَهُۥ لِلَّهِ وَهُوَ مُحۡسِنٞ فَلَهُۥٓ أَجۡرُهُۥ عِندَ رَبِّهِۦ وَلَا خَوۡفٌ عَلَيۡهِمۡ وَلَا هُمۡ يَحۡزَنُونَ ١١٢
Йўқ! Кимки яхшилик қилган ҳолида юзини Аллоҳга топширса, унга Робби ҳузурида ажр бордир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар. 47
Izohlar
47 (Демак, ҳам маънавий, ҳам моддий тарафдан фақат Аллоҳ учун бўлган иш ўз эгасини мукофотга етказади. Аввало, «Робби ҳузурида ажр бордир». Яна унга келажакда хавф йўқ. Яна у бўлиб ўтган ишлардан афсусланмайди. Булар Аллоҳнинг ваъдаларидир ва муҳаққақ, шундай бўлгусидир.)
Tafsir
Қайси тоифадан бўлишидин қатъий назар, Аллоҳга юзланиб, холис У Зот учун амал қиладиган ва шу ихлоси билан бирга ибодатини Пайғамбар алайҳиссалом олиб келган кўрсатмаларга тўла мувофиқ тарзда адо этадиган одамлар Жаннатга кирадилар. Асосийси амалининг ихлос билан ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўрсатмаларига мувофиқ бўлиши. Уларнинг савоби Парвардигорининг ҳузуридадир. Уларни охиратда ҳеч қандай хавф кутаётгани йўқ. Улар шу дунёда эриша олмай қолган нарсалари учун хафа ҳам бўлмайдилар. Бу мақом Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлиб юборилганларидан кейинги мусулмонларгагина насиб этди.