وَقَالُواْ لَن يَدۡخُلَ ٱلۡجَنَّةَ إِلَّا مَن كَانَ هُودًا أَوۡ نَصَٰرَىٰۗ تِلۡكَ أَمَانِيُّهُمۡۗ قُلۡ هَاتُواْ بُرۡهَٰنَكُمۡ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ ١١١
Ва улар: «Жаннатга яҳудий ва насронийлардан бошқа ҳеч ким кирмас», – дедилар. Бу уларнинг хом хаёлларидир. Сен: «Агар ростгўй бўлсангиз, ҳужжатингизни келтиринг», – деб айт.
Tafsir
Яҳудлар ҳам, насоролар ҳам, жаннат фақат бизники, дейишади. Яҳудлар, жаннатга фақат яҳудлар киради, десалар, насоролар, жаннатга фақат насоролар киради, дейдилар. Бу уларнинг пуч, хом хаёлларидир. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, уларга раддия билдириб айтингки, даъвойингларда ҳақ бўлсангизлар, уни тасдиқлайдиган ҳужжатингларни келтиринглар.