Al-A'raf surasi, 27-oyat

7:27

يَٰبَنِيٓ ءَادَمَ لَا يَفۡتِنَنَّكُمُ ٱلشَّيۡطَٰنُ كَمَآ أَخۡرَجَ أَبَوَيۡكُم مِّنَ ٱلۡجَنَّةِ يَنزِعُ عَنۡهُمَا لِبَاسَهُمَا لِيُرِيَهُمَا سَوۡءَٰتِهِمَآۚ إِنَّهُۥ يَرَىٰكُمۡ هُوَ وَقَبِيلُهُۥ مِنۡ حَيۡثُ لَا تَرَوۡنَهُمۡۗ إِنَّا جَعَلۡنَا ٱلشَّيَٰطِينَ أَوۡلِيَآءَ لِلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ ٢٧

Эй, Одам болалари, шайтон ота-онангизни ўзларига авратларини кўрсатиш учун устларидан либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизни ҳам фитнага солмасин. Албатта, у ва унинг ёрдамчилари сизни сиз кўрмайдиган томондан кўрадир. Биз, албатта, шайтонларни иймон келтирмайдиганларга дўст қилганмиз. 6

Izohlar

6 (Шайтон инсониятнинг ота-онаси Одам ато ва Момо Ҳавони қандай фитнага солгани юқоридаги оятлардан маълум бўлди. У Одам ато ва Момо Ҳавони гуноҳга чорлаб яланғоч қилди ва жаннатдан чиқаришга муяссар бўлди. Одам болалари бу ҳодисани зинҳор унутмасликлари зарур. Акс ҳолда, шайтон уларни ҳам шармандаларча яланғочлаб, жаннатдан маҳрум этади.)

Tafsir

"Эй Одам болалари, авратни тўсадиган ҳиссий либосни ёки тақво либосини тарк қилишни чиройли қилиб кўрсатаётган шайтоннинг васвасасига учманглар. У ота-онангизга ман қилинган дарахтдан тановул қилишни чиройли қилиб кўрсатиб, уларни йўлдан оздирганди. Натижада улар жаннатдан қувилгандилар ва авратлари очилиб қолганди. Шайтон ва унинг зурриёти сизларни кўриб турадилар. Сизлар эса уларни кўрмайсизлар. Ундан ва унинг зурриётидан эҳтиёт бўлишингиз лозим. Биз шайтонларни Аллоҳга иймон келтирмайдиганларга дўст қилдик. Аммо улар солиҳ амалларни қиладиган мўминларга қарши йўл топа олмаслар.