وَإِذَا فَعَلُواْ فَٰحِشَةٗ قَالُواْ وَجَدۡنَا عَلَيۡهَآ ءَابَآءَنَا وَٱللَّهُ أَمَرَنَا بِهَاۗ قُلۡ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَأۡمُرُ بِٱلۡفَحۡشَآءِۖ أَتَقُولُونَ عَلَى ٱللَّهِ مَا لَا تَعۡلَمُونَ ٢٨
Улар қачон фоҳиша иш қилсалар: «Ота-боболаримиз ушбуни қилаётганини кўрдик. Буни бизга Аллоҳ буюрган», – дерлар. «Аллоҳ, албатта, фаҳш ишларга буюрмас. Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсангизни айтасизми?!» – дегин.
Tafsir
Мушриклар ширк келтириш ва Байтуллоҳни яланғоч тавоф қилиш каби ўта оғир гуноҳларни қиладилар-да, ортидан, ота-боболаримиз шундай қилардилар, уларга Аллоҳ шундай қилишни буюрган экан, дея важ-карсонлар кўрсатидилар. Эй Муҳаммад, уларга раддия билдириб, шундай деб айтинг: "Аллоҳ гуноҳларга буюрмайди. Гуноҳлардан қайтаради. Бундай даъвони қилишга қандай ҳаддингиз сиғди? Эй мушриклар, Аллоҳ шаънига билиб-билмасдан ёлғон туҳматларни гапирасизларми?"