Al-A'raf surasi, 26-oyat

7:26

يَٰبَنِيٓ ءَادَمَ قَدۡ أَنزَلۡنَا عَلَيۡكُمۡ لِبَاسٗا يُوَٰرِي سَوۡءَٰتِكُمۡ وَرِيشٗاۖ وَلِبَاسُ ٱلتَّقۡوَىٰ ذَٰلِكَ خَيۡرٞۚ ذَٰلِكَ مِنۡ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ لَعَلَّهُمۡ يَذَّكَّرُونَ ٢٦

Эй, Одам болалари, батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят-белгиларидандир. Шоядки, эсласалар. 5

Izohlar

5 (Либоснинг зарури авратни пинҳон тутадиганидир. Лекин Аллоҳ инсоннинг авратдан бошқа аъзоларини ҳам тўсиш эҳтиёжи борлигини инобатга олиб, либосни зийнат тарзида нозил қилди. Худди шундай — либосни ўз ўрнида, яъни шариатга мувофиқ истеъмол қилган инсон зийнатли ҳисобланади. Аммо энг асосий либос — тақво либоси.)

Tafsir

"Эй Одам болалари, авратларингизни ёпиб юришингиз учун сизларга зарурий либосни ҳам, одамлар орасида гўзал бўлишингиз учун камолот либосини ҳам нозил қилдик. Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилишда ўз ифодасини топган тақво либоси ҳиссий либосдан яхшироқ. Либос ҳақидаги бу гаплар Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган оят-аломатлар жумласидандир. Шояд, У Зотнинг неъматларини эслаб, шукр қилсангизлар.