وَلِلَّهِ ٱلۡأَسۡمَآءُ ٱلۡحُسۡنَىٰ فَٱدۡعُوهُ بِهَاۖ وَذَرُواْ ٱلَّذِينَ يُلۡحِدُونَ فِيٓ أَسۡمَٰٓئِهِۦۚ سَيُجۡزَوۡنَ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ ١٨٠
Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг ва Унинг исмларидан оғадиганларни тек қўйинг. Яқинда қилган амалларига яраша жазоланурлар. 67
Izohlar
67 (Аллоҳнинг барча исмлари гўзалдир. Мўмин-мусулмон банда Аллоҳга дуо қилганида, ўша гўзал исмлар ила дуо қилмоғи лозим. Имоми Бухорий ва имом Муслимлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом: «Аллоҳнинг тўқсон тўққизта, бир кам юзта исми бордир. Ким уларни санаб чиқса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўради», деганлар.)
Tafsir
Аллоҳнинг улуғлиги ва комиллигига далолат қилувчи гўзал исмлари бордир. Аллоҳга дуо қилаётганингизда ўша исмлар билан илтижо қилингиз. Бу исмлар борасида ҳақдан адашиб, Аллоҳдан бошқани ўша исмлар билан номлайдиган ёки уларни инкор қиладиган ёхуд уларни ўзгартирадиган ё бошқа нарсага ўхшатадиган кимсалардан юз ўгирингиз. Ҳақдан адашган бу кимсалар учун қилган ёмон ишлари туфайли аламли азоб бордир.