وَٱلَّذِينَ يُمَسِّكُونَ بِٱلۡكِتَٰبِ وَأَقَامُواْ ٱلصَّلَوٰةَ إِنَّا لَا نُضِيعُ أَجۡرَ ٱلۡمُصۡلِحِينَ ١٧٠
Китобни маҳкам тутганлар ва намозни тўкис адо этганлар бўлса, албатта, Биз аҳли солиҳларнинг ажрларини зое қилмасмиз.
Tafsir
Китобни маҳкам ушлаб, ундаги ҳукмларга амал қиладиган, намозни ўз вақтида ҳамма шартларига, вожибларига, суннатларига риоя қилиб адо этадиган кишиларни Аллоҳ мукофотлагай. Зеро, Аллоҳ солиҳ амаллар қилган зотларнинг амалларини зое қилмас.