Al-A'raf surasi, 171-oyat

7:171

۞ وَإِذۡ نَتَقۡنَا ٱلۡجَبَلَ فَوۡقَهُمۡ كَأَنَّهُۥ ظُلَّةٞ وَظَنُّوٓاْ أَنَّهُۥ وَاقِعُۢ بِهِمۡ خُذُواْ مَآ ءَاتَيۡنَٰكُم بِقُوَّةٖ وَٱذۡكُرُواْ مَا فِيهِ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ ١٧١

Уларнинг устига тоғни худди соябондек кўтарганимизни, улар уни, устимизга тушиб кетади, деб ўйлаганларида, сизга берган нарсамизни қувват ила олинглар ва ундаги нарсани эсланглар, шоядки, тақво қилсангиз, деганимизни эсла.

Tafsir

Эй Муҳаммад, эсланг! Бани Исроил Тавротдаги гапларни қабул қилишдан бош тортганларида Биз тоғни кўчириб олиб, устларига олиб келиб қўйгандик. Тоғ уларнинг боши узра худди бир соябондек бўлиб турганди. Ўшанда, энди устимизга тушиб кетади, деб қолишганди. Шунда уларга: "Сизларга берганимиз Тавротни жиддийлик, ғайрат ва қатъият ила ушлангиз, ундаги Аллоҳ шариатлаштирган ҳукмларни ёдда тутингиз, унутмангиз, шояд, шунда тақво қилсангизлар", дейилди.