Al-'Ankabut surasi, 21-oyat

29:21

يُعَذِّبُ مَن يَشَآءُ وَيَرۡحَمُ مَن يَشَآءُۖ وَإِلَيۡهِ تُقۡلَبُونَ ٢١

Кимни хоҳласа, азоблайдир, кимни хоҳласа, раҳим қиладир. Унгагина қайтарилурсиз.

Tafsir

Ўзи истаган одамни Ўз адолати ила азоблар. Ўзи хоҳлаган одамга Ўз фазли ила раҳм қилур. Қиёмат куни ҳисоб учун қайта тирилган пайтингизда ёлғиз Унгагина қайтарилурсизлар.