فَإِمَّا تَثۡقَفَنَّهُمۡ فِي ٱلۡحَرۡبِ فَشَرِّدۡ بِهِم مَّنۡ خَلۡفَهُمۡ لَعَلَّهُمۡ يَذَّكَّرُونَ ٥٧
Агар урушда улардан зафар қозонсанг, бас, уларни ҳалок қилиш билан ортларидагиларни сарсон қилиб қўй, шоядки, эсласалар.
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави аҳдини бузганларни жангда учратиб қолсангиз, яхшилаб уларнинг адабини бериб қўйинг. Токи, бундан бошқалар ҳам хабар топиб, ибрат олсинлар-да, сизга очиқ қарши чиқишдан, сиз билан жанг қилишдан қўрқиб қолсинлар.