Al-Anfal surasi, 56-oyat

8:56

ٱلَّذِينَ عَٰهَدتَّ مِنۡهُمۡ ثُمَّ يَنقُضُونَ عَهۡدَهُمۡ فِي كُلِّ مَرَّةٖ وَهُمۡ لَا يَتَّقُونَ ٥٦

Улардан сен аҳдлашганлар сўнгра ҳар сафар аҳдларини бузарлар ва улар У зотдан қўрқмаслар. 24

Izohlar

24 (Бу қилмишлари билан яна бир инсонийлик хусусиятларини йўқотадилар. Яъни, аҳдда туриш инсонни ҳайвондан ажратадиган хусусиятларидан бири саналади. Кофирлар аҳдни бузиш билан шу сифатни ҳам йўқотдилар. Бу қилмишларига бош сабаб уларнинг Аллоҳдан қўрқмасликларидир.)

Tafsir

Бани Қурайза каби сиз аҳдлашган кимсалар ҳар сафар берган аҳдларини бузаверадилар. Улар Аллоҳдан қўрқмайдилар. Шунинг учун аҳдларига вафо қилмайдилар. Ишончни оқламайдилар.